Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди — “Ўзгидромет“

    “Ўзгидромет“ агентлиги 9-10 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    Қайд этилишича, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача, кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

    Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бугун кундузи бироз ёмғир ёғиши, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, ҳўл қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

    Пойтахтимизда: бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик каутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 10-13даража илиқ бўлади.