Давлат Бобоновнинг ҳарбий унвони муддатидан олдин оширилди

    Ҳарбий 5 декабр 2022 2736

    Мудофаа вазирлиги спортчиларига навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.

    Спорт тарихида номлари муҳрланган катта лейтенант Давлат Бобонов ва кичик сержант Диёра Келдиёрова ўз вазн тоифаларида жаҳон рейтингининг карвонбошига айланди. Боку шаҳрида ўтказилган «Катта дубулға» турнирида тарихда илк бор ўзбек дзюдочи қизи Д.Келдиёрова жаҳон рейтинги пешқадамига айланиб, 1-ўринни эгаллади. Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Д. Бобонов эса олтин медалини давлатимиз раҳбари қўлидан қабул қилиб олди.

    Тадбирда Мудофаа вазирлигининг ўнга яқин спортчиларига навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди. Эътирборлиси, эришилган юқори натижалари учун Давлат Бобоновга муддатидан олдин «катта лейтенант» унвони берилди.