Давлат бошқарувида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг муҳим шарти

    Мамлакатимизда 27 ноябр 2023 1366

    Хабар қилинганидек, мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги ўтказилмоқда. Унинг доирасида Сенатда конференция ташкил этилди.

    Унда Барқарор ривожланиш учун тинч ва очиқ жамиятга кўмаклашиш, ҳамма одил судловдан фойдаланишини таъминлаш ва самарали, ҳисобдор ва кенг иштирок этишга асосланган институтларни яратишга кўмаклашиш масаласига эътибор қаратилди.

    Тадбирда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари ва экспертлар иштирок этди.

    Парламент, вазирлик ва идоралар вакиллари таъкидлаганидек, суд тизимининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди ҳамда одил судловга эришиш кафолатини кучайтириш мақсадида Олий суд томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада оширишга қаратилган амалий тадбирлар туфайли коррупцияга қарши курашиш борасида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилди.

    Бундан ташқари, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

    Аёлларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш учун қисқа рақамли «1259» колл-маркази фаолияти йўлга қўйилиб, 8 мингга яқин аёлларга ҳуқуқий психологик ёрдам кўрсатилди.

    “Оилавий зўравонлик” илк бор алоҳида қилмиш сифатида баҳоланиб, уни содир этган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланди.

    Шунингдек, иштирокчилар томонидан давлат бошқарувида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилаётганлиги, бунинг натижасида аҳолининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги ортаётганлиги қайд этилди.

    Хусусан, “regulation.gov.uz” норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ҳозирги кунга қадар муҳокамага қўйилган 21 408 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича фуқаролар томонидан 61 778 та таклиф келиб тушган.

    Муҳокама давомида Ўзбекистонда амалга оширилган қатор ислоҳотлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилганлигига алоҳида урғу берилди.

    Конференцияда мамлакатнинг барқарор ривожланишида қонун устуворлигини таъминлаш, давлат бошқарувида жамоатчилик иштирокини янада кенгайтириш, зўравонлик, айниқса, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш муҳим омиллар эканлиги таъкидланди.

    Тадбир якунида иштирокчилар томонидан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда давлат бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни мунтазам равишда хабардор қилиш, тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизлар ва болалар манфаатини ўз вақтида ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, уюшган жиноятчиликка қарши курашишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш каби қатор тавсиялар берилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates