Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига янги ректор Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди“ жамғармасининг эса ижрочи директори тайинланди

    Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан амалга оширилди.

    Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

    Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди“ жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.