Давлат хизматларига бўлган эҳтиёж “хонадонбай” ўрганилмоқда

    Бугунги кунда юрт ободлиги ва фаровонлигини таъминлашда, фарзандлар таълим-тарбиясию, оилалар мустаҳкамлигида маҳалла институтининг ўрни ҳар қачонгидан беқиёс. Бугун Бўка туманининг Бўка маҳалласи улкан қурилиш майдонига айланди. Кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

    Давлат хизматлари агентлиги масъуллари ҳам туман марказидан анча олисда жойлашган Бўка маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуддаги қишлоқларни “хонадонбай” ўрганишни бошлади. Бу ерда 2 мингдан зиёд ўзбек, қозоқ, татар, қирғиз ва тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. 6 та кичик қишлоқларда 374 та хонадон ва 501 та оила мавжуд.

    Ўрганишларнинг илк манзили 70 га яқин хўжалик истиқомат қилиб келаётган Алхажар қишлоғи бўлди. Аҳолининг давлат хизматлари соҳасидаги муаммолари ва мурожаатлар тингланади. Хусусан, фуқаро Фахриддин Пўлатовнинг хонадони ўрганилганда уйининг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди. Шу ернинг ўзида сайёр тартибда кадастр паспортини тайёрлаш учун ариза қабул қилинди. Рашид Қулишбетовнинг пенсия тўғрисида маълумотнома олиш бўйича қилган мурожаати ҳам ҳал этилди.

    Туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳудуд аҳолиси учун мобил автобусда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Ўрганишлар давом этади.

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates