Давлат-хусусий шериклик асосидаги фаолият кўрсатаётган нодавлат боғчалар сони мингдан ошди

    Таълим 12 июн 2021 3370

    Бугунги кунда жами фаолияти бошланган 1 054 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 105 644 нафар бола қамраб олинган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.

    Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (Давлат шериги) томонидан тадбиркорлик субъектлари (Хусусий шериклар) билан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битимлар имзоланиб келинмоқда.

    Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3651-сон қарорида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг тегишли бандида кўрсатилган мажбуриятларини бажариб, хусусий шерикларга ер участкаси ёки (ва) бино ажратилишида ва уни таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш учун имтиёзли кредит маблағлари берилишида кўмаклашган.

    Битимга асосан Хусусий шерик инвестиция объектида қурилиш ишларини бошлаш, тугаллаш, жиҳозлаш ва муассасани ишга туширишни битимнинг 2-иловасида белгиланган муддатларда бажариши шартлиги белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.

    Шунингдек, ушбу кодекснинг 261-моддасига биноан, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка - пеня ҳисобланади.

    Битимнинг 6.2-бандига кўра, Хусусий шерик томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 0,04 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда Давлат шеригига пеня тўлаши белгиланган.

    Шунингдек, битим шартлари ва талабларига кўра, Хусусий шерик томонидан Давлат шеригига кечиктирилган кунлар учун пеняни олдиндан тўлаб берилишини ва битимдаги ўз мажбуриятларини зудлик билан тўлиқ бажарилишини ҳамда пеня миқдори юзасидан асослантирилган равишда ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, пеня қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкинлиги тўғрисида талабномалар хусусий шерикларга берилган бўлсада, бироқ хусусий шерик (қуйида кўрсатилган) томонидан ўз муддатларда битим мажбуриятлари бажарилмаган.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимлар мажбуриятларини бажармаслиги ҳолатлари юзасидан хусусий шерикларга нисбатан иқтисодий судларга даъво аризалар киритилган. Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида судлар томонидан 7 та даъво аризалари кўриб чиқилиб, хусусий шериклар томонидан битимлар буйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳамда битимдаги шартлар бузилганлиги боис уларга нисбатан пенялар қўлланилиб, ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган.

    1. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 22.02.2021 йилги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар “Buyuk Avlod Yulduzlari” НТМ ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳисобига 45.000.000 сўм пеня, “Alpomish va Zulfiya izdoshlari” НТМ 20.000.000 сўм пеня ундирилган.

    2. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2021 йилги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар “Buyuk Avlod Yulduzlari” НТМ ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳисобига 20.000.000 сўм пеня ундирилган.

    3. Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро судининг 11.02.2021 йилги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар “PATTAYEV ILHOM” ва “SAYROB CHINORI хусусий корхоналари ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳисобига жами 3 042 698 сўм пеня ундирилган.

    4. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4.03.2021 йилги ҳал қилув қарори жавобгар “Sayxun kichkintoy quvonchi” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳисобига 29.825.831 сўм пеня ундирилган.

    5. Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 16.03.2021 йилги ҳал қилув қарори билан жавобгар “DOCHKI SINOCHKI” НТМ ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳисобига 42.880.000 сўм пеня ундирилган.

    Давлат хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот

    Мактабгача таълим соҳасида нодавлат секторни ривожлантиришнинг замонавий механизмлари, хусусан давлат-хусусий шерикликнинг 10 га яқин шакллари жорий этиб келинмоқда.

    2018-2020 йиллар дадавлат-хусусий шериклик асосида 11 269 нафар тадбиркорлар томонидан 352 431 қувватга эга нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди ҳамда 33 679 та янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, 104 524 қувватга эга 1 025 та давлат-хусусий шериклик (шундан, 7 500 қувватга эга 76 та лойиҳа тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан) ҳамда 247 907 қувватга эга 10 244 та оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилган.

    2020 йилда 333 нафар тадбиркорлар томонидан 45 427 қувватга эга давлат-хусусий шериклик ҳамда 103 175 қувватга эга 4 160 та оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши орқали республика бўйича 148 602 қўшимча қувват ва 12 360 та янги иш ўринлари яратилди. Натижада, болаларни мактабгача таълимга қамраб олишда давлат-хусусий шериклик улуши 2019 йилга нисбатан 14,0 фоиздан 20,7 фоизга оширилди.

    2021 йил март ҳолатига ўтказилган мониторинг натижасига кўра 134 та лойиҳаларда (шундан 53 та лойиҳа 2020 йил III чорагида молиялаштирилган) қурилиш ишлари давом этаётган бўлиб, 81 та лойиҳаларда шартномада белгиланган муддатдан кечикаётганлиги аниқланган.

    Бугунги кунга келиб фаолияти бошланиши керак бўлган 81 та лойиҳалардан 34 та лойиҳалар жорий йилнинг I чорагида ва 11 та лойиҳалар жорий йилнинг II чорагида ишга тушиши кутилмоқда.

    Шунингдек, 36 та лойиҳалардан 12 таси бўйича 389,5 млн.сўм пеня ундириш мақсадида судларга даъво аризалари юборилган, қолган 24 та муаммоли лойиҳалар бўйича даъво аризалари тайёрланмоқда.

    2019-2020 йиллар давомида инвестиция объектларини белгиланган муддатда фойдаланишга топширмаган тадбиркорларга 24,3 млрд. сўм миқдорида пеня ундириш учун жами 118 та талабномалар юборилган.

    Бугунги кунга қадар суд жараёнида 9 та лойиҳалар бўйича 264,8 млн.сўм пеня ундирилиши юзасидан даъво аризаси вазирлик фойдасига ҳал этилди ҳамда 1 та лойиҳа бўйича 2,1 млн. сўм пеня ундирилишига эришилди.

    Бугунги кунда ресурс маблағига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда ДХШ лойиҳаларини тадбиркорларнинг ўз маблағи эвазига давом эттириш ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган лойиҳалар бўйича имзоланган битимларни бекор қилиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Натижада, 142 нафар тадбиркорлар билан 244,9 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари учун имзоланган битимлар бекор қилинишига эришилди.

    Бугунги кунда 2018-2019 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида битим имзоланган, бироқ молиялаштирилмаган 241 та лойиҳаларга имтиёзли кредит ажратиш учун 554,7 млрд.сўм ресурс маблағига эҳтиёж сақланиб қолмоқда.Ушбу лойиҳаларда қурилиш ишлари 115 тасида 25 фоиздан юқори, 61 тасида 25 фоизгача бажарилганлиги, қолган 65 тасида қурилиш ишлари бошланмаганлиги аниқланган.

    Бугунги кунда жами фаолияти бошланган 1 054 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 105 644 нафар бола қамраб олинган бўлиб, буларнинг 23 505 (25,6%) нафари ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади. Шунингдек, 10 963 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 257 032 нафар болалар қамраб олинган шундан 171 231 нафари (66,6%и) ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади. Жами фаолияти бошланган 12 017 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган 440 456 нафар болаларнинг 210 011 (47,7%) нафари ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates