Депутатлар Ҳукумат аъзоларини маъқулладилар

    2024 йил 21 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқди.

    Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 94-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати ҳисобланади.

    Шунга кўра, мамлакатимиз Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига 24 нафар номзод тақдим этилди. Бундай янги демократик тартиб-тамойил том маънода халқ иродасини ифода этиб, давлат органлари ва мансабдор шахсларининг жамият ва фуқаролар олдидаги масъулиятини янада оширади.

    Таъкидлаш жоизки, қуйи палата қўмиталари томонидан ўтказилган йиғилишларда қўмиталарнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб, депутатлар ҳар бир номзоднинг келгусидаги дастурлари билан танишдилар. Шунингдек, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида ҳам Ҳукумат аъзолигига номзодлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

    Ушбу мажлисларда Ҳукумат аъзоларига номзодлар ўз ҳаракатлар режалари тўғрисида маълумот бердилар. Фракциялар аъзолари партиялар сайловолди дастурлари ҳамда электорат манфаатидан келиб чиқиб, долзарб масалаларни кўтарди ва бир қатор таклифларни илгари сурдилар.

    Мажлисда Президент тақдимига кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига кўрсатилган 24 нафар номзод бирма-бир кўриб чиқилди.

    Депутатлар давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлисидаги нутқида белгилаб берилган долзарб вазифаларни бажаришда янги Ҳукуматнинг Қонунчилик палатаси билан янада самарали ҳамкорлик олиб бориши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

    Шундан келиб чиқиб, Ҳукумат аъзолигига номзодлар олдига қатор масалалар қўйилди. Халқ вакилларининг маҳаллий инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун хорижий инвесторлар билан бир хил имтиёзлар бериш, камбағалликни қисқартириш бўйича тегишли чора-тадбирларни режалаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга эътибор қаратиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш, мактаблардаги таълим сифатини оширишга оид бир қатор саволларига атрофлича жавоблар олинди.

    Мажлисда кун тартибидаги масалалар юзасидан сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг муносабатлари эшитилди. Ўз навбатида, вазирликлар депутатлар корпуси билан биргаликда жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этишда қуйи палата қўмиталари билан ҳамкорлик доирасини кенгайтиришлари мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

    Савол-жавоб, фикр-мулоҳазалардан сўнг, Ҳукумат аъзолигига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates