Дилшодбек Умиров (Ditto): спорт, санъат ва бизнес асосий мотивациям

    Кейинги авлод 20 март 2024 407

    Дилшодбек Умиров 1984 йил 6 августь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида зиёлилар оилаида дунёга келган. Дадаси Акбутаев Равшанбек Умирович туманда раҳбари лавозимларида ишлаган. Онаси Хожиева Шахлохон бир мудат болалар тарбиячиси ва ўқитувчи бўлиб ишлаган.

    Ditto – Дилшодбек Умиров Тошкент шаҳридаги Иқтисодиёт лицейини ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

    Дилшодбек Умиров таниқли хонанда Шохрух рэпернинг тоғаси бўлади. Шохрух рэпернинг аммасм Dittoni онаси бўлади. Ditto Шохрухнинг “Баландда”, “Ҳаёлимдасан” клипларида суратга тушган. Дилшодбек Умиров Тошкентга ўқишга келган вақтда унинг шаҳарда шахсий уйи бўлмагани учун жияни Шохрух рэпернинг уйида яшаган.

    Дилшодбек Умиров Дубайга кетишидан аввал бизнесга ҳам қизиқиб қолиб, маълум вақт Тошкентдаги “Паркент” бозорида тижорат билан шуғулланган. Унинг спортга қизиқиб қолишининг асосий сабабчиси дўсти, яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича Жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев бўлиб, у Дилшодбекка спортда маълум бир натижага эришиш учун мунтазам равишда шуғулланиш кераклигини айтиб, уни доим машғулотларга чақирган. Шундан кейин Дилшодбек мунтазам спорт билан шуғулланиш одатга айланган.

    Дилшодбек Умиров ҳар тонг уйғониб, машқ қилишни ўзининг турмуш тарзига айлантирган. Ditto яъни Дилшодбек Умиров дастлаб Дубайга 100 доллар пул билан келган. Ҳаётида шундай кунлар ҳам бўлган-ки, Дубайда автомобиль ичида ва масжидда тунаб қолишига тўғри келган. Аммо, у тушкунликка тушмай, ўз мақсадлари сари олға интилиб ҳаракат қилган.

    Ditto ўзи спортчи бўлганлиги учун ҳам доимий равишда ёш спортчиларни катта ареналарга чиқишларига ёрдам берган ва ҳозирда ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда. У мусиқа оламига ҳам муносиб қадам қўйиб улгурган. “5 Element”, “Сенсиз”, “Ҳар сония”, “Ишқ” қўшиқлари тингловчилар эътиборига ҳавола этган.

    Дилшодбек Умиров 2014 йилдан Дубайда истиқомат қилади.

    Дилшодбек Умировнинг Ditto тахаллусини танлаши, болалиги билан боғлиқ бўлиб, тенгдошлари унинг Дилшод исмини қисқартириб, Ditto деб чақиришган. Шу тарзда унинг исми ҳамма учун Ditto бўлиб кетган.

    Dittoнинг спортдаги фаолияти давомидаги энг қийин жанги Қозоғистондаги жанг бўлиб, унда Павлодарлик рақиб устидан жуда қийинчилик билан ғалаба қозонган. Жанг шу даражада ўтган-ки, Ditto ғолиб сифатида эълон қилиниб, бир қўли кўтарилган вақтда ҳушидан кетиб қолган.

    Ditto охирги марта 15 йил аввал, 2007 йилда октагонда кўтарилган бўлиб, кейин Дубайдаги бизнес ишлари туфайли маълум бир вақт спортда танаффус қилишига тўғри келган. Айни вақтда Ditto яна спортга қайтиш ишларини бошлаб юборган.

    Ditto 2023 -йилда Масса билан айтилган дувети - "Welcome To Dubai" қўшиғи учун видеони 30 соат ичида 1 000 000 киши кўрди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates