Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова фаолиятида кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатларининг финалида курашди.
БААда ўтаётган дунё биринчилигида ҳамюртимиз -52 кг вазн тоифасининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Келдиёрова чемпионлик баҳсида Олимпия ўйинларининг икки карра совриндори, италиялик Одетте Жуффрида билан беллашди.
Қизиқарли кураш Жуффриданинг ғалабаси билан якунланди ва ҳамюртимиз иккинчи ўрин билан чекланди. Ушбу натижа Диёрага жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 1400 очко тақдим қилади.