Ҳамюртларимиз ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

    Спорт 20 ноябр 2023 1223

    Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

    Мусобақанинг охирги кунида оғир вазн тоифасидаги ёшлар медаллар учун кураш олиб борди.

    Қувонарлиси, турнир якунида ҳамюртларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда ҳам дзюдочиларимиз биринчиликни қўлга киритишган эди. Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган юртдошларимиз:

    Олтин медаль:

    -100 кг: Рустам Шораҳматов

    +100 кг: Маҳмуджон Маҳсудов

    -70 кг: Барчиной Қодирова

    -78 кг: Ширинжон Йўлдошева

    +78 кг: Фотима Қурамбоева

    Кумуш медаль:

    -81 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов

    Бронза медали:

    -81 кг: Аҳрор Зиёдуллаев

    -90 кг: Алишер Саманов

    +100 кг: Абдуллоҳ Худоёров

    -63 кг: Сарвиноз Ҳусанова

    +78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates