Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида илк бор ўтказилган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида якунланди

    Ҳарбий 18 октябр 2024 1224

    Ўзбекистон терма жамоаси 42-Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали билан якунлади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг 2024 йил учун календарь режасига мувофиқ, 16 октябрь куни пойтахтимизнинг «Юнусобод» спорт мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича 42-жаҳон чемпионати бошланди.

    Мудофаа, Спорт, Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу чемпионатда дунёнинг 30 та мамлакатидан 400 га яқин ҳарбий спортчилар, делегация раҳбарлари ва ҳакамлар, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари ва қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюрган.

    Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг), Абдураҳим Нутфуллаев (-66 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) кумуш, Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Баҳром Ботуров (-60 кг) ва Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.

    Дунё биринчилигининг биринчи кунида дзюдочиларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 8 та медаль қўлга киритишди. Иккинчи кунги беллашувларда эса ҳарбий спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш медалга эга чиқди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 42-Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали билан якунлади.


    Олтин медаль

    -52 кг: Гулҳаё Жўраева

    -73 кг: Шаҳрам Аҳадов

    -81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев

    -100 кг: Рустам Шораҳматов

    +100 кг: Шоҳрух Бахтиёров

    Кумуш медаль

    -48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

    -63 кг: Нигина Сапарбаева

    -66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев

    -81 кг: Мусо Собиров

    +78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

    Бронза медаллар

    -48 кг: Лазиза Ҳайдарова

    -57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова

    -60 кг: Баҳром Ботуров

    Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик ҳарбий дзюдочилар 1-ўринда кетмоқда. Ундан кейинги поғонани 3 та олтин медали билан Мўғулистон ва 2 та олтин медаль билан Франция эгаллаган. Қозоғистон, Жазоир, Италия, Венгрия вакиллари эса ўз ҳисобига биттадан олтин ёзиб қўйди.

    18 октябрь куни бўлиб ўтган жамоавий баҳсларда Ўзбекистон аёллар жамоаси 1-ўринни, эркаклар жамоаси эса 2-ўринни қўлга киритди.


    Якуний натижалар қуйидагича:

    Аёллар ўртасида

    • Ўзбекистон жамоаси — 1-ўрин;

    • Франция жамоаси — 2-ўрин;

    • Италия ва Мўғулистон жамоалари — 3-ўрин.

    Эркаклар ўртасида

    • Мўғулистон жамоаси — 1-ўрин;

    • Ўзбекистон жамоаси — 2-ўрин;

    • Эрон ва Қозоғистон жамоалари — 3-ўрин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates