Дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг ўзбекистонлик иштирокчилари маълум бўлди

    Спорт 13 март 2024 1357

    22-24 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади.

    Дунёнинг 79 мамлакатидан 472 нафар спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнирда ҳам ўз вазн тоифасида ғалаба қозонган спортчи жаҳон ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари рейтинги учун 1 000 очкога эга бўлади. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, ҳамюртларимиз Грузияга қуйидаги таркибда йўл олади:

    Эркаклар:

    -60 кг: Достон Рўзиев

    -66 кг: Сардор Нуриллаев

    -73 кг: Муроджон Йўлдошев

    -81 кг: Нурбек Муртозоев

    -81 кг: Шарофиддин Болтабоев

    -90 кг: Давлат Бобонов

    -100 кг: Эрназар Сарсенбаев

    -100 кг: Рустам Шораҳматов

    +100 кг: Алишер Юсупов

    +100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

    Аёллар:

    -48 кг: Ҳалима Қурбонова

    -52 кг: Сита Қадамбоева

    -52 кг: Гулҳаё Жўраева

    -57 кг: Шукуржон Аминова

    -70 кг: Шоҳиста Назарова

    -70 кг: Гулноза Матниязова

    -78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

    +78 кг: Рината Илматова, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates