ДНК экспертизасининг нархи қанча?

    Ижтимоий ҳаёт 12 ноябр 2020 39632

    Бугун АОКА пресс-холида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов иштирокида ўтган брифингда одам ДНКсининг суд биологик экспертизаси тадқиқоти бўйича саволларга жавоб берилди:

    Савол: Биологик оталикни аниқламоқчиман, бунинг тартиби қандай?

    — Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида биологик оталик фактини аниқлаш бўйича тадқиқотлар фуқароларнинг аризасига биноан ёки терговчи, прокурор, суриштирувчи, судьянинг қарори ва суднинг ажрими асосида ўтказилади.

    Биринчи холатда фуқаролар ўз хоҳишига кўра, Марказга ариза билан мурожаат қилиб, қон ёки сўлак намуналарини топширади ва тадқиқотлар учун тарифда белгиланган тўловни амалга оширади. Ушбу тадқиқотлари натижаси мутахассис фикри деб аталади.

    Агар Сизга экспертиза хулосаси зарур бўлса, унда Сиз фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишингиз зарур. Суднинг ажримига асосан ва суд томонидан белгиланган кунда Марказда ёки суд томонидан кўрсатилган бошқа бирор-бир тиббиёт муассасасида қон еки сўлак намуналари олиш жараёни ўтказилади.

    Экспертиза тайинлаш хақидаги ажрим, солиштирма намуналар ва тадқиқотлар учун тўлов паттаси нусхаси Марказга тақдим қилингандан кейин экспертиза тадқиқотлари ўтказилади ва уларнинг натижаси экспертиза хулосаси билан расмийлаштирилади.

    Савол: Оталикни аниқлаш учун она ҳам намуна топшириши зарурми?

    — Бола ҳар бир ген участкасидаги, ҳар бир локусидаги аллеллардан бирини онасидан олган бўлса, иккинчисини отасидан олган бўлади.

    Боланинг айнан шу онадан туғилгани шубҳада бўлмаган холатларда бу қўшимча равишда оталик фактининг қатъийлигини оширади. Бу билан фақат ота ва бола текширилганда нотўғри натижа берилади дегани эмас.

    Шунчаки, гумонда тахминдаги отанинг акаси, укаси ёки бирор бир яқин қариндоши бўлса, генларнинг тасодифий мос келиб қолиши ҳавфи мавжуд.

    Онанинг намунаси ҳам тадқиқ қилинданда бундай мослик кузатилиши деярли йўққа тенг. Шунинг учун одатда солиштирма намуналар ота, она ва боладан олинади.

    Савол: ДНК экспертизасининг нархи қанча?

    — Бизнинг марказдаги одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториясида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан тайинланган экспертизалар ва фуқароларнинг мурожаатларига кўра ўтказиладиган тадқиқотлар белгиланган тарифга биноан тўлов асосида ўтказилади.

    Пуллик хизматларни кўрсатиш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Тарифлар асосида амалга оширилади.

    Тадқиқот нархини белгилашда тадқиқотнинг мураккаблиги, текшириладиган объектларнинг сони ҳамда ушбу тадқиқотга сарфланадиган реагентлар инобатга олинади.

    Хозирги кунда ушбу тўловларнинг 3 хил тарифи белгиланган.

    Оддий тадқиқотлар — 2 083 707 сўм,

    ўртача қийинликдаги тадқиқотлар — 4 021 189 сўм,

    мураккаб тадқиқотлар учун — 6 214 564 сўм қилиб белгиланган.

    Бу албатта тадқиқот объектларидан келиб чиқиб белгиланади. Мисол учун тирик шахсларнинг қон ёки сўлак намуналари 5 тагача бўлганда тадқиқотни минимал нархда тўланади, яъни 2 083 707 сўм. Бундан кўриниб турибдики, бу суммага ота, она ва 3 фарзанднинг ДНК таҳлилини олиш имкони мавжуд.

    Савол: ДНК экспертизасини ўтказиш учун нима топширган яхши: сўлакми ё қон намунаси? Соч толасидан ҳам ДНК олса бўладими?

    — Ўзи аслида одам битта оталанган тухум ҳужайрадан пайдо бўлади. Шу сабабли инсоннинг барча ҳужайраларидаги ДНК бир хил ва умри давомида ўзгармас бўлади.

    Шунинг учун қон топширасизми ёки сўлак — бунинг умуман аҳамияти йўқ. Дунёнинг аксарият мамлакатларида тирик шахслардан ДНК учун сўлак намунаси олинади. Бу осон ва қўлай.

    Албатта соч толаси ҳам бизнинг объектимиз ҳисобланади. Аммо соч толаси илдиз қисми билан бўлиши лозим. Қирқиб олинган соч толасида ядро ДНКси йўқ. Соч толасини олиш «инвазив», яъни оғриқ бериб олиш усули ҳисобланади.

    Шу сабабдан Марказимизда солиштирма намуна сифатида шахслардан соч толаси олинмайди. Аммо жиноят ишларида воқеа жойидан топилган соч толалари бўйича экспертиза кўп тайинланади. Аксарият холатларда илдиз қисми бўлса, албатта яроқли натижа берилади ва ушбу соч толасини ким томонидан қолдирилгани идентификация қилинади.

    Савол: Фарзандимнинг ДНК таҳлилини ўтказмоқчиман. Таҳлил натижалари мендан бошқа яна кимларга маълум қилинади?

    — Фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказиладиган одам ДНКси таҳлили натижалари фақатгина мурожаатчиниг ўзига маълум қилинади. Таҳлил натижасидан манфаатдор учунчи томонга (масалан буви, бобо, яқин қариндошларига) маълумот берилмайди.

    Суд ва тергов органлари томонидан тайинланган экспертизалар бўйича ҳам шундай, тадқиқот хулосаси фақатгина экспертиза тайинланган органга юборилади.

    Савол: Биологик оталикни отанинг намунасисиз ҳам текширса бўладими?

    — Биологик оталикни қатъий белгилаш учун тахминдаги отанинг намунаси зарур. Аммо, баъзи бир ҳолатларда, масалан биологик ота вафот этган бўлиши мумкин, чет элда бўлгани ёки бошқа бир сабабларга кўра намуна топширишнинг имконияти йўқ ҳолатларда унинг яқин қариндошлари намуналари орқали биологик оталикни текшириб кўрса бўлади.

    Мисол учун, унинг ота-онаси, ака укалари, опа-сингиллари намуналари топширилганда қариндошликни маълум бир миқдорда аниқлаш мумкин. Қариндошларнинг сони қанча кўп бўлса, ушбу турдаги тадқиқотларнинг аниқлик даражаси ошади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates