«Док-1 Макс» иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

    Тошкент шаҳар судида «Док-1 макс иши» билан боғлиқ якуний суд мажлиси бўлиб ўтмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида фармацевтика соҳасида фаолият олиб борган 23 нафар шахс суд олдида жавоб берди.

    Улар Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган, таркибида заҳарли моддалар бўлган «Док-1 макс» сиропи ва бошқа дори воситаларини юртимизга олиб кирган ҳамда дорилар таркибини текширишга масъул бўлган шахслардир.

    Масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ортидан мазкур дори воситаларини истеъмол қилган 86 нафар бола жабрланди. Улардан 68 нафари вафот этган ва 16 нафари оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олган.

    2022 йилнинг куз ойларида юз берган мазкур нохуш воқеа ортидан Давлат хавфсизлик хизмати жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини олиб борди.

    Суд мажлисига раислик қилувчи Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов суд қарорини ўқиб эшиттирмоқда.

    «Док-1 Макс» иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

    Ҳиндистон фуқароси, «Қурамах Медисал» МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил зодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони ўтаб бўлгач, Ҳиндистонга депортация қилинади.

    Шунингдек, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates