Ташкил этилган очиқ эшиклар кунида ёшларга спортнинг волейбол, баскетбол, теннис, кураш, футбол, мине футбол турларидан ташкил этилган соғломлаштириш тўгараклари, янги, замонавий жиҳозлар билан таъминланган тренажёр заллари, сузиш ҳавзаси, футбол майдони ва барча шароитларни ўз ичига олган муҳташам спорт соғломлаштириш мажмуаси фаолияти таништирилди.
Университетнинг “Қатағон қурбонлари“ музейига саёҳат қилган ёшлари мазкур муассасанинг бир асрлик тарихи, Фарғона зиёлилари, илм — маърифат фидоийлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳарбий таълим факультетига ташриф буюрган меҳмонлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муносиб ўринга эга бўлиб келаётган факультет фаолияти, моддий техник базаси билан таништирилди ва факултет томонидан ёшларга ҳарбийлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад “Долзарб 90 кунлик“ лойиҳасида айтиб ўтилганидек, ёзги таътил вақтида ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва шаҳримиздаги ҳар бир ёшни фаолликка чорлашдан иборатдир.
Навбатдаги манзил Фарғона вилояти Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги мусиқали драма театри бўлди. Бу ерда ёшларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун Ғофур Ғуломнинг “Шум бола“ асари асосида саҳналаштирилган саҳна кўриниши тақдим этилди.
Ҳамкорлик материали











