Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида хабар қилди.
"Биз узоқ масофага қарамай, мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик.
Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд бўлиб, Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз", — дейди вазир.








