ДТМ Россиядан ўқишни кўчириш бўйича аризалар масъул вазирликларга юборилганини маълум қилди

    Таълим 14 декабр 2022 3744

    Ўқишни кўчириш бўйича тегишли қарор Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади.

    Маълумки, Давлат комиссиясининг 7- ва 8-сон баёнлари билан қуйидаги ҳудудлардан Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган:

    7-сон баёни билан — Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудлари;

    8-сон баёни билан — Қрим ва Севастопол ҳудудлари.

    Бунда:

    • ўқишни кўчириш бўйича аризалар Давлат тест маркази томонидан қабул қилиниши;
    • талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилиши;
    • ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилиниши белгиланган.

    Шу сабабли Давлат тест маркази томонидан 1-30 ноябрь кунлари ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиниб, барча маълумотлар Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates