Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди

    Ҳаво кемасининг учишга тайёр эмаслиги ва экипажнинг иш вақти чеклангани сабабли 12 сентябрь кунги Дубай–Тошкент йўналиши бўйича HY334 авиақатнови мажбуран бекор қилинди.

    Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар берди.

    Йўловчилар 13 сентябрь кунги HY334 мунтазам авиақатновида олиб келинади.

    Йўловчиларга Дубай шаҳрида қолиш учун меҳмонхона тақдим этилади. Uzbekistan Airways ноқулайликлар учун узр сўради ва авиакомпания учун парвозлар хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолишини эслатди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates