Uzbekistan Airwaysʼнинг Бухородан Москвага учаётган рейсида техник носозлик кузатилди

    Қўниш муваффақиятли амалга оширилди, ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бор эди.

    Бугун, 2025 йил 15 январь куни Бухоро – Москва (Внуково) йўналишидаги ҲЙ9607 авиақатнови белгиланган аэропортга қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиқди.

    Авиакомпания экипажи томонидан тегишли процедуралар бажарилди ва самолётни белгиланган аэропортга қўндиришга қарор қилинди. Қўниш муваффақиятли амалга оширилди, ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бор эди.

    Uzbekistan Airways техник хизматлари томонидан барча тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Амалдаги парвозлар жадвалида режалаштирилган кейинги авиақатновлар Внуково халқаро аэропортига учиб кетган захира ҳаво кемасида амалга оширилади.

    Келтирилган ноқулайликлар ва ушбу ҳаво кемасида илгари режалаштирилган авиақатновларнинг кечикиши учун узр сўраймиз.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates