ДХХ академиясига кириш тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

    Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари жорий йилнинг 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    «Тест синовлари она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика, Ўзбекистон тарихи ва чет тили (инглиз, немис, француз) фанларидан ўтказилади», деб хабар бермоқда Давлат тест маркази.

    Бунда номзодларга жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 3 соат (ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат) вақт ажратилади.

    Тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 249 балл бўлиб, тест синови ўтказиладиган фанлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

    —она тили – 15 та тест топшириғи, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 баллдан (жами 31,5 балл);

    —математика – 15 та тест топшириғи, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 баллдан (жами 31,5 балл);

    —Ўзбекистон тарихи – 30 та тест топшириғи, ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 93 балл);

    —чет тили – 30 та тест топшириғи, ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 93 балл).