ДХХ: Коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

    Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасининг архитектори андижонлик тадбиркордан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура Департаменти ҳамкорлигида ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбирларда:

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари Андижон шаҳрида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг молиявий ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар жараёнида, МЧЖга қарашли дорихоналар томонидан дори воситаларини белгиланган референт нархлардан қиммат нархларда сотиш орқали истеъмолчилардан 2,1 млрд. сўм ортиқча пул олинганлиги ҳолати аниқлангани юзасидан тузилган далолатномани бекор қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    У 22,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширувда маълум бўлишича, у муқаддам 7,5 минг АҚШ долларими ҳам олган бўлган. Ҳозирда уга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасининг архитектори андижонлик тадбиркордан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Аниқланишича, архитектор «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУКнинг Андижон вилояти филиали директори лавозимида ишловчи ўзининг отаси билан тил бириктириб, тадбиркорга Андижон шаҳридаги 2 та манзилда кўп қаватли турар-жой биноларини қуришига оид қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

    Ҳозирда архитектор ва унинг отасига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Қарши туманидаги мактаб директорининг ўринбосарини Яккабоғ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates