ЕИ мамлакатлари билан парламентлараро ҳамкорлик янада ривожлантирилади

    Жорий йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган Латвия ва Эстония парламентларининг халқаро ишлар бўйича қўмиталари раислари Р.Колс ва М.Михкелсон билан учрашув бўлиб ўтди.

    Кузатувчилар Ўзбекистон томонига таклиф учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар дастурларини муваффақиятли амалга ошириб, ажойиб ютуқларни қўлга киритганини қайд этди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан, парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама этилди.

    Томонлар савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, транспорт ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалда рўёбга чиқаришга кўмаклашиш борасида парламентлараро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

    Ўзбекистон ва Латвия ҳамда Эстония парламентларида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари орқали самарали алоқаларни мустаҳкамлашга икки томон ҳам интилиши таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates