Екатеринбургдаги «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида Фарғона вилояти стенди иштирокчилар эътиборида

    Бизнес 6 июл 2021 1251

    Россиянинг Екатеринбург шаҳрида иш бошлаган «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида Фарғона вилояти стенди катта эътибор қозонди.

    Россиянинг Екатеринбург шаҳрида «Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади. «Екатеринбург - Экспо» кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган ҳамда 8 июлгача давом этадиган тадбирда Фарғона вилояти ҳам ўз стенди билан иштирок этяпти.

    Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бошчилигидаги делегация кўргазма ишида қатнашиш ҳамда 4 кун давомида ташкил этиладиган конференция ва семинарларда иштирок этиш, иштирокчи мамлакатлар ҳудудлари билан тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун Екатеринбургда бўлиб турибди.

    «Мослашувчан ишлаб чиқариш» шиори остида бўлиб ўтаётган кўргазманинг очилиш маросимига Россия Бош вазири Михаил Мишустин ташриф буюрди.

    Россия, Япония, Германия, Италия, Венгрия, Белорус каби мамлакатларнинг илғор саноат корхоналари иштирок этаётган кўргазма 40 минг квадрат метр майдонда ташкил этилган.

    Фарғона вилояти стенди иштирокчилар томонидан катта эътибор топяпти, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates