Экологик рейдларда фаолияти чекланган иссиқхоналар тақдири: қандай чоралар кўрилмоқда?

    Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканалидаги «Давра подкаст» дастурида иссиқхоналарга нисбатан кўрилаётган чоралар юзасидан тўлиқ маълумот берди.

    Унинг айтишича, мамлакат бўйлаб 2600га яқин рейд ўтказилиб, асосий эътибор иссиқхоналар фаолиятига қаратилган. Текширувлар натижасида 75 та иссиқхонанинг фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Сабаби — олдиндан берилган огоҳлантиришларга қарамай, айрим иссиқхоналар доимий равишда шина ёки мазут ёқиб, аҳоли саломатлигига жиддий хавф солувчи моддалардан фойдаланган.

    Нега бунгача чора кўрилмаган?

    Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, аввалги қонунчиликда бу каби қоидабузарликлар учун жазо чоралари анча енгил бўлган. Ҳозирда эса депутатлар томонидан тегишли қонунларни кучайтириш бўйича иш якуний босқичга кирган. Яқин вақтларда шина ва мазутни ноқонуний ёқиш, фильтрсиз ишлаш ҳолатларига нисбатан қатъий жазолар жорий этилади.

    Фақат ёпиш эмас — амалий ёрдам ҳам кўрсатилмоқда

    Таъкидланишича, давлат бир томонлама фаолият юритмаяпти:

    • 79 та иссиқхона фаолиятини тўхтатмасдан газга уланди, чунки улар газ тизимига ўтишга тайёр бўлган.
    • Кўплаб иссиқхоналардаги қўлбола қозонлар экологик стандартларга жавоб бермайди. Шунга кўра, замонавий қозонлар ўрнатиш учун давлат субсидиялари тақдим этилмоқда.

    Ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилмоқда

    Баъзи ҳудудларда техник имконият бўлмагани учун газ тармоғини улаш имкони йўқ. Бундай ҳолатларда:

    • Комиссия масалани ўрганади.
    • Агар альтернатив энергия манбаи мавжуд бўлмаса, фильтр ўрнатишга рухсат берилади ва бу фильтрлар учун ҳам давлат субсидияси берилади.

    Келгуси режалар

    • Иссиқхоналар учун махсус кластерлар ташкил этиш режалаштирилмоқда — йирик иситиш станциялари ёки чиқиндиларни ёқиш орқали энергия ишлаб чиқарувчи заводлар атрофида жойлаштирилади.
    • Йирик саноат корхоналари атрофида ҳам шундай имконият мавжуд.
    • Шаҳарлардаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида PM2.5 кўрсаткичига таъсир қилаётган иссиқхоналарни босқичма-босқич экологик жиҳатдан мақбул ҳудудларга кўчириш режалаштирилган.

    Мазкур чоралар нафақат назоратни кучайтириш, балки тадбиркорларга қонуний ва экологик тоза усулда иш юритишларига кўмак беришни ҳам кўзда тутади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates