Тошкент шаҳрида ҳаво сифати сезиларли яхшиланди

    Ўзгидромет 2025 йил 3 декабрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатувчи автоматик станциялар маълумотларини эълон қилди.

    Маълумотга биноан, пойтахт ҳавосида PM10 заррачалари миқдори 125 мкг/м³ ни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан ошмаган.

    Шу билан бирга, PM2.5 майда дисперсли заррачалар концентрацияси 70,2 мкг/м³ гача кўтарилиб, рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³)дан 1,2 марта юқори қайд этилди.

    IQAir порталига кўра, 3 декабрь куни Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида 23-ўринни эгаллаб турибди.

    Ўзгидрометнинг таъкидлашича, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши инверсия ҳодисасини юзага келтирган бўлиб, у майда заррачаларнинг ҳавода тўпланиши ва уларнинг концентрациясини ошишига сабаб бўлмоқда.