Ўзгидромет тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди

    Шу йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

    Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

    Қайд этилишича, 8-9 декабрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

    9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.

    10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин, кечалари 2-5 даража совуқгача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража совуқгача пасайиши кутилмоқда.