Электр энергиясини тежашга мўлжалланган қурилмалар ўрнатиляпти

    Йил охиригача 13 749 кВт соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришиш режалаштирилган.

    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан республика истеъмолчиларига етказиб берилган электр энергияси сифатини талаб даражасига келтириш мақсадида ташкилий ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.

    Aвваламбор, шуни эслаб ўтиш жоизки, реактив қувватни компенсация қилинмаслиги натижасида электр тармоқларидан реактив қувват ўтиши қўшимча йўқотишлар пайдо бўлиши, кучланиш ва частотанинг пасайишига олиб келади.

    Истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш ҳамда қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларда энергия ресурсларини оқилона фойдаланиш юзасидан “Ўзенергоинспексия” томонидан 16 мингдан зиёд берилган кўрсатмаларга асосан 653,6 минг кВар қувватга эга бўлган реактив қувват компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатилиши таъминланди.

    Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил якунига қадар 13 749 кВт соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси учун харажатларни сезиларли даражада тежалишига ва электр қурилмаларни бир меъёрда ишлашига сабаб бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates