Электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошган

    Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

    Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 217,1 млн АҚШ долларига 7 391 та электромобил импорт қилган.

    Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6084 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.

    7 ойда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

    Хитой – 6 898 та

    Гонконг – 376 та

    Германия – 64 та

    Корея – 18 та

    БАА – 16 та

    АҚШ – 11 та