Энди адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси аввалгиларидан фарқли равишда, қизғин бахс-мунозаралар, савол-жавоблар, тортишувлар ва амалий таклифларга бой бўлди.

    Мажлисда депутатлар кун тартибига киритилган барча қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида уларда назарда тутилаётган айрим нормалар юзасидан кўплаб саволларни ўртага ташлашди. Айрим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини, эътирозларини билдирган ҳолда, асосли таклифларни илгари суришди.

    Айниқса, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ниҳоятда қизғин кечди.

    Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, адвокатура институтининг давлат органлари ва бошқа тузилмалардан мустақиллигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Бироқ қонун лойихаси билан Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли билан адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантириш назарда тутилмокда.

    Бу каби омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдамни олиш имконияти пасайишига сабаб бўлади.

    Шундан келиб чиқиб халқ вакиллари киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар адвокатлар фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтиб, уни чиқариб ташлаш таклифини илгари суришди.

    Узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоблар ва баҳс-мунозаралардан сўнг, депутатлар таклифи билан ушбу норма қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates