Тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
-
- битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;
- диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – ОneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.
Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.