Эндиликда аёллар ҳам йўловчи автобусларни бошқариши мумкин

    Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, аёлларга юк автомобиллари ва автобусларни бошқариш бўйича чеклов олиб ташланди.

    Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, “C“ ёки ”D“ тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашлар асосида рухсат этилиши белгиланганди.

    Эндиликда аёлларга юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш, йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш учун ҳуқуқий асос яратилди.

    Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates