баннер
25 апр 2025
14:03

    Эндиликда спортчиларга спорт паспорти электрон шаклда берилиши йўлга қўйилади

    Спорт паспортининг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда бўлади.

    Спорт вазирлигининг маълум қилишича, спорт соҳасида «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилиши натижасида спортчилар тўғрисида электрон маълумотлар шакллантирилиб келинмоқда.

    Эндиликда, спорт паспортини бериш давлат хизматини кўрсатишда спортчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида спорт паспортининг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали электрон шаклда берилиши йўлга қўйилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори талабларига мувофиқ, спорт паспортини амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали электрон шаклда берилиши белгилаб қўйилган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech