Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига мукофотлар топширилди

    Спорт 21 апрел 2025 1085

    Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    Тошкент аэропортида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этиб, Президент табригини ўқиб эшиттирди.

    Терма жамоа мураббийи “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди. Футболчиларга эса “Келажак бунёдкори” медаллари топширилди.

    Шунингдек, мураббийга "Equinox", футболчиларнинг ҳар бирига "Cobalt" автомашиналари топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates