“Иқтисодиётимиз барқарор ўсяпти, ресурс ва захираларимиз ҳам етарли.
Бу – боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳлар қуриш, таълим ва илм даргоҳларини замонавий жиҳозлаш, устоз ва мураббийларнинг моддий манфаатдорлигини мунтазам ошириб боришнинг кафолати эмасми?!
Бир сўз билан айтганда, таълим сифатини ошириш ҳамда устоз ва мураббийларнинг меҳнат ва яшаш шароитини яхшилаш ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади.
Зеро, Янги Ўзбекистонда энг муҳим соҳа – таълим, энг ҳурматли инсонлар – ўқитувчи ва мураббийлардир!”, – деди Президент.








