Касбий таълим муассасалари ва Касбий кўникмалар марказларида (мономарказлар) фаолият юритаётган чет тили ўқитувчиларининг рейтингги тузилади.
Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, рейтингга кирган 50 нафар мураббийга 50 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия тўланади.
Асосий талаб улар ўқитган ўқувчилар орасида инглиз, корейс, немис ҳамда япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган бўлиши керак.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий йил 25 февралга қадар ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, ўзи ва сертификат олган ўқувчилари ҳақида агентликка билдириши лозим.