Президентимиз сўзининг якунида ўқитувчи ва мураббийларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятларида улкан ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилади.
Президентимиз педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди:
Бир йил ичида 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг энг илғор касбий таълим дастурлари жорий қилиниши белгиланди.
Ҳар йили ўн минглаб мактаб ўқувчилари хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар оляпти.
Президентимиз боғча тарбиячилари учун муҳим янгиликни айтди.
Ислоҳотларнинг илк босқичидаёқ мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
Ўтган саккиз йилда таълим ва илм-фанга харажатлар 6 карра оширилиб, 378 триллион сўм маблағ ажратилди. Олтин-валюта захираларимиз Ўзбекистон тарихида илк бор 50 миллиард долларлик маррадан ошди.
Сўнгги саккиз йилда таълим ва тарбия соҳасида ҳам ўн йилларга тенг келадиган ишлар амалга оширилиб, улкан натижа ва ютуқларга эришилгани таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда. Тадбирга барча ҳудудлардан 40 мингдан зиёд педагоглар уланган.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.