Байрам дастурини институт ректори Феруза Мадраҳимова очиб берди. Тадбир давомида таълим-тарбия ва илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ устозлар институт фахрий профессорлиги унвони билан, яна бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар эса диплом ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.
Тадбир давомидаги маданий-маърифий чиқишлар, талабалар ижросидаги дилбар куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Мазкур тадбир ўқитувчиларнинг жамиятдаги беқиёс мақоми ва хизматини юксак қадрлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш йўлидаги навбатдаги эзгу қадамлардан бири бўлди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.










