Ер усти метро линиясининг «Турон» ва «Қипчоқ» бекатлари қачон ишга тушиши маълум қилинди

    2023 йилнинг 15 декабрь кунидан Ер усти метро линиясининг «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларида поездлар қатнови синов тариқасида бошланди.

    Бугунги кунда ер усти метро линияларини қуриш, фойдаланишга топшириш, топшириш олди синов жараёнларини ўтказиш ўрганилган хориж тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, шунингдек, синов жараёнларини ўтказиш бўйича тасдиқланган меъёрий техник талаблар асосида амалга оширилмоқда.

    Мазкур синов жараёнлари жорий йилнинг 15 март кунига қадар ўтказилиши (давом эттирилиши) режалаштирилган.

    Синов жараёнлари якунлангач, ер усти метро линиясининг «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларини ўз ичига олган участкаси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, дея хабар беради Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates