Етти вилоятда сел хавфи эълон қилинди

    18-19 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши ортидан тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.

    Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

    Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

    Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

    Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

    Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

    Фарғона вилояти — Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида ва Шоҳимардон ҳудудида;

    Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.