Европа Иттифоқи Исроилга яна таҳдид қилди

    Европа Иттифоқи дипломатия бўйича раҳбари Кайя Каллас Ғазо бўйича гуманитар мажбуриятлар бажарилмаса, Европа Иттифоқи Исроилга қарши чора кўришга тайёрлигини айтди.

    Европа Иттифоқи Исроил Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш бўйича берган ваъдаларини қандай бажараётганини диққат билан кузатиб боради ва агар бирор силжиш бўлмаса, чора кўришга тайёр. Бу ҳақда Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан сўнг Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кайя Каллас маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, Ғазода “баъзи ижобий белгилар” бор, аммо бу етарли эмас.

    “Исроил у ердаги шароитларни яхшилаш учун аниқроқ қадамлар қўйиши керак”, деди у.

    Каллас Европа Иттифоқи мажбуриятларнинг бажарилишини мунтазам равишда баҳолаб боришини тасдиқлади.

    “Биз келишувларнинг бажарилишини кузатиб борамиз. Ҳар икки ҳафтада Исроилнинг эришилган келишув доирасидаги ҳаракатлари ҳақидаги ҳисобот янгиланади”, деди у.

    Европа Иттифоқи кенгаши йиғилишида Исроил ўз мажбуриятларини бузган тақдирда мумкин бўлган чоралар муҳокама қилинди.

    “Бу вариантлар столда қолмоқда. Қарорларни аъзо давлатлар қабул қилади. Бизнинг мақсадимиз Исроилни жазолаш эмас, балки Ғазодаги вазиятни чинакам яхшилаш”, дея таъкидлади Каллас.

    Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги гуманитар вазият “қабул қилиб бўлмас” даражада. Агар силжиш бўлмаса, Европа Иттифоқи давлатлари Исроилга қарши кейинги қадамларни кўриб чиқади.

    10 июль куни ЕИ ва Исроил Ғазога озиқ-овқат ва бошқа товарлар етказиб беришни кўпайтириш, Иордания ва Миср орқали инсонпарварлик йўлакларини очиш, новойхоналар ва ошхоналар орқали озиқ-овқат тарқатишни ташкил этиш, ёнилғи етказиб беришни қайта тиклаш, гуманитар хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш, сув тозалаш иншоотларига электр энергиясини тиклаш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради trt.global.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates