Европа Иттифоқи Комиссиясининг «GSP+» тизими доирасида Ўзбекистон Республикасига илк мониторинг миссияси ташрифи якунланди

    Жорий йил 24-30 март кунлари Европа Иттифоқи Савдо бўйича Бош директорати вакилларининг Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда биринчи маротаба Ўзбекистонда мониторинг миссияси ташрифи бўлиб ўтди.

    Ташриф мақсади – «GSP+» тизими бенефициари мақомида республика томонидан ратификация қилинган 27 та халқаро конвенцияларнинг бажарилиши учун ваколатли вазирлик ва идоралар билан мазкур конвенциялар талабларини амалдаги қонунчиликка имплементация қилиш жараёнида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларни амалиётда қўлланилишини муҳокама қилиш юзасидан учрашувлар ўтказиш.

    Ўзбекистоннинг «GSP+» тизими бенефициари мақомини олиш бўйича pacмий» аризасини топшириш жараёнида республика Ҳукуматu мониторинг доирасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик олиб бориш бўйича тегишли мажбуриятларни қабул қилган.

    Ташриф давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Савдо-саноат палатаси, БМТ, ХМТ, ЮНИСEФ, БМТТД ва бошқа халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари ҳамда бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан мазкур масалалар юзасидан учрашувлар ўтказилди.

    Шу билан бирга, Европа Иттифоқи комиссияси вакиллари ушбу мониторинг миссияси давомида Наманган вилоятидаги Европа Иттифоқи мамлакатларига мунтазам маҳсулот экспортини амалга оширувчи тўқимачилик кластерларига ташриф буюрган ҳолда, корхонадаги ишлаб чиқариш объектларида ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни халқаро инсон ва меҳнат ҳуқуқлари талабларига мувофиқлиги жиҳатидан кўздан кечирдилар.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Иттифоқи комиссияси вакиллари мониторинг миссиясининг меҳнат ҳуқуқлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кластерлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

    Ўтказилган учрашувлар давомида Европа томони вакилларига мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан халқаро конвенциялар талабларини республика қонунчилигига татбик этиш доирасида амалга оширилган чора ­ тадбирлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

    Ташриф якуни юзасидан ўтказилган учрашувлар давомида, «GSP+» бенефициари мақоми Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада диверсификация қилиш ва ривожлантиришда замин яратиши ва мазкур имтиёзлар Ўзбекистоннинг барқарор ўсиши ва иқтисодий ривожланишига хизмат қилувчи асосий самарали савдо-иқтисодий восита бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

    Европа вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланган давлат тизимини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, иқтисодий шаффофликни таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган кенг кўламли туб ислоҳотлар мамлакатлар ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаши жиҳатидан эътироф этилди.

    Учрашув якунлари бўйича Европа Иттифоқи Комиссияси вакиллари билан GSP+ тизими имтиёзларидан самарали фойдаланиш ва халқаро конвенциялар талабларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш доирасида келгусида ҳам яқиндан ҳамкорлик муносабатларини олиб бориш юзасидан келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates