Еврокомиссар Марош Шефчович буни “Европа Иттифоқи, жумладан, Испания учун, шунингдек, Буюк Британия ва Гибралтар учун ҳақиқий тарихий босқич” деб атади.
Унинг сўзларига кўра, бу Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва Гибралтар бош вазири Фабиан Пикардо ўртасидаги муваффақиятли учрашувдан кейин амалга ошган.
Ўзининг Х саҳифасида Лемми келишувни “суверенитет, иш ўринлари ва ўсишни кафолатлайдиган амалий ечим” деб атади. “Биз Гибралтарнинг Британия оиласининг бир қисми сифатидаги манфаатлари ушбу келишувнинг марказида туришини таъминладик”, дея қўшимча қилди у.
Буюк Британия ва Испания кўп йиллар давомида одамлар ва товарлар Буюк Британиянинг денгиз орти ҳудудининг Испания билан қуруқлик чегарасидан қандай қилиб эркин ўтишлари ҳақида келишиб олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо чегара қандай назорат қилиниши масаласи энг катта тўсиқлардан бири бўлиб келди.
Европа Иттифоқининг янги кириш/чиқиш тизими жорий йилнинг октябрь ойида кучга киргунга қадар барча томонлар келишувга эришмоқчи эди. Гибралтар Британиянинг хориждаги ҳудуди, 1713 йилда Буюк Британияга берилган, аммо Испания уни ўзиники деб даъво қилмоқда.
Шартнома Испания ва Гибралтар ўртасидаги чегара ўтиш жойларида одамлар ва товарлар устидан барча жисмоний тўсиқлар, текширувлар ва назоратларни олиб ташлайди. Бироқ, текширувлар Гибралтар бандаргоҳи ва аэропортида амалга оширилади, деб хабар беради ru.euronews.com.








