Европанинг 20 та энг йирик банкларининг умумий соф фойдаси 2022 йилдаги 78 миллиард евродан 103 миллиард еврога етди.
Рентабелликнинг кескин ўсиши банкларнинг сармоядорларга қайтарадиган маблағлар ҳажмини ва уларнинг улушларини оширишга имкон берди. Ўтган йили минтақавий банклар индекси тахминан 20 фоизга ўсди, деб хабар беради korrespondent.net.