Фарғона шаҳрида 24 та куну тун ишлайдиган хизмат кўрсатиш ва савдо объекти иш бошлади

    Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида Фарғона шаҳридаги “Ибрат” МФЙ ҳудудида — “Истиқлол” ўйингоҳи қаршисидаги янги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида 24 та кун-у тун ишлайдиган хизмат кўрсатиш ва савдо объекти иш бошлади.

    Ушбу мажмуанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

    Очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими, куни кеча бўлиб ўтган Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида янги саҳифа очганини таъкидлаб, тадбирда эълон қилинган ва бизнес эгаларига қулайлик яратишга қаратилган қатор янгиликлар натижасида тадбиркорларга кўмак бериш, уларга елкадош бўлиш учун маҳаллий ҳокимият органлари ҳам бор кучини сафарбар қилишини қайд этди.

    Мажмуанинг қурилиш ишларида фаол бўлган қурувчилар вилоят ҳокимининг совғалари билан тақдирландилар. Оқсоқоллар томонидан рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар янги хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишишди.

    Мажмуани ишга тушириш учун 30 миллиард сўмдан ортиқ тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобига қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, шундан 5 миллиард сўмдан зиёд 14 фоизли ставкада 5 йил имтиёзли банк кредитлари ажратиб берилди. Бу ерда жами 100 дан зиёд доимий иш ўрни яратилди.

    Мажмуадан мебель, гиламлар, қурилиш материаллари, озиқ-озиқ маҳсулотлари, болалар ўйинчоқлари савдо дўконлари, автосалон, кредит савдо дўкони, ўқув маркази, дорихона, адвокатлик бюроси, лойиҳа хизмати, умумий овқатланиш шахобчаси, чевархона ва бошқа шу турдаги хизматлар ўрин олган.

    Хизмат кўрсатиш ва савдо объектларининг барчаси ҳафтада 7 кун, 24 соат аҳолига хизмат кўрсатади.

    Расулжон КАМОЛОВ,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates