Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Риштон тумани «Мевазор» маҳалла фуқаролари йиғинида шу йилнинг ноябрь ойида қорамолнинг тана ҳарорати кўтарилиши, терида тошма пайдо бўлиши ва оқсоқланиш каби клиник белгилар билан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилганида қорамоллар нотўғри озиқлантирилиши, молхоналарнинг зооветеринария меъёрларига тўғри келмаслиги, шунингдек молларнинг бир-бирига шикаст етказганлиги аниқланган.
Мутахассислар томонидан ўз вақтида ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар амалга оширилган.
Лекин бир ҳолатда ҳайвон эгасининг жуда кеч мурожаат қилганлиги, боз устига тайинланган ветеринария муолажаларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги туфайли бир бош мол нобуд бўлган.
Ўрганишлар давомида маҳалладаги мавжуд 2000 бошга яқин қорамол турли касалликларга ўз вақтида эмланганлиги, ҳеч қандай юқумли касалликлар хавфи йўқлиги, нафақат Риштон тумани, балки Фарғона вилояти ҳудудида эпизоотик вазият барқарор эканлиги аниқланди.