Қамоққа олинмаган гумонланувчилар тергов давомида мамлакатни тарк эта олмайди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисида жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

    Янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги энг муҳим кафолатлардан бири сифатида ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқларини қонун билан муҳофаза қилиш, жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун давлат шарт-шароитлар яратиши белгиланди.

    Депутатларнинг таъкидлашича, жиноят содир этган шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган ҳолларда, ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини тарк этиб суриштирув, тергов ёхуд суддан яшириниш ҳолатлари кузатилмоқда. Натижада, жиноятдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарларни коплаш имконияти пасаймоқда.

    Ушбу қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларига гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини тарк этиб суриштирув, дастлабки тергов ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигига етарли асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates