Фарғонада 414 дона газ баллонларини ва суюлтирилган газ маҳсулотини талон-тарож қилганлар ушланди

    “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Комплаенс назорат тузилмалари, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилди.

    Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

    Фарғона вилояти Бувайда туманида ўтказилган рейд тадбирларида туманнинг “Деҳқонобод” ва “Дўстлик” МФЙларида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган “бункер”лар аниқланди.

    Шунингдек, “Деҳқонобод” МФЙда фуқаро А.Т. га тегишли нотурар жойда 69 та, фуқаро Э.Ф. хонадонида 35 та “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминотига тегишли маиший газ баллонлари топилган. Фуқаро А.К. маҳалладаги нотурар жойда “бункер” ташкил қилган ва у ерда 110 та маиший газ баллони, “Дўстлик” МФЙда жойлашган фуқаро А.Т. га тегишли нотурар жойда Т.Ҳ. томонидан “бункер” ташкил этилган ҳолда, 200 дона газ баллони сақланаётгани маълум бўлган.

    Тадбирлар давомида жами 414 дона (314 таси суюлтирилган газ билан тўлдирилган) маиший газ баллонларидаги 6,2 минг кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-тарож қилинишининг олди олинди.

    Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates