Фарғонада мева-сабзавот етказиб бериш тармоқларини ривожлантириш бўйича халқаро тажриба жорий этиляпти

    Агросектор 10 октябр 2022 1374

    Жорий йил 10 октябрда Фарғона шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Мева-сабзавот маҳсулотларини даладан истеъмолчига етказиб бериш занжирини ривожлантиришда халқаро тажриба» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

    БМТ Тараққиёт дастури доирасида ташкил этилган семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва экспортёрлари иштирок этди.

    Вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ташқи бозорлар, хорижлик истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини тизимли таҳлил этиш ва баҳолаш муҳимлигига тўхталиб, шу муносабат билан таҳлилий кўникмалар ва ўқитиш услубларини ўзлаштириш, жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етиштириш ва етказиб беришнинг барча босқичларини ташкил этиш жараёнини мувофиқлаштириш бўйича семинарнинг долзарблигини таъкидлади.

    Халқаро тренерлар иштирокидаги ўқув-семинар кун тартибига, шунингдек, маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича малака ошириш, жозибадор бозор тенденциялари, хатолар таҳлили, бозорга кириш ва маҳсулотни илгари суриш стратегияси, бозорни баҳолаш, рақобат, хавф ва истиқболлар каби йўналишларда маърузалар ва муҳокамалар ўтказилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates