Томонлар ушбу учрашув уч мамлакат Давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.
Мазкур учрашув халқларимизни бирлаштирувчи уч давлат чегараси туташган ҳудудда ўтказилгани рамзий маънога эга.
Боиси, Давлатларимиз раҳбарларининг кучли сиёсий иродалари ва конструктив муносабатларга асосланган сиёсатлари туфайли минтақада дўстлик ҳамда яхши қўшничилик, кўп қирали алоқалар мустаҳкамланиб, янги поғонага кўтарилди. Айни пайтда, Марказий Осиё тинчлик ва фаровонлик ҳудуди экани амалда ўз ифодасини топмоқда.
Шунингдек, учрашувда бўлажак уч томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Бўлажак учрашув қардош мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.