Лойиҳа Хитойнинг “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd” компанияси томонидан амалга оширилади.
Фарғона шаҳридаги собиқ Механика заводи ҳудудига жойлаштириладиган ушбу лойиҳа, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув марказини ҳам ўз ичига олгани билан ҳам янада аҳамиятлидир.
Ушбу пахта териш машиналарини 20 фоизлик дастлабки тўлов билан 10 йил муддатга лизинг асосида харид қилиш имконияти мавжудлиги, бунда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига 15 фоизлик субсидия берилиши таъкидланди.